Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

иш наҳийга мутлақо кирмайди. Қолаверса ҳадисларда ҳаромлиги келган тасвир васф қилиниб, хили белгилаб кўрсатиб қўйилган. У ҳам бўлса яратишга ўхшатишдир. Бунда мусаввир нарсани, яъни суратни вужудга келтириш жиҳатидан Яратувчига ўхшаб қолаётган бўлади. Суратни зеҳнидан олиб чизадими ёки олдидаги мавжуд аслидан олиб чизадими, иккала ҳолатда ҳам суратни вужудга келтиришдир. Чунки бунда ижодкорлик бор. Фотосурат эса бу турга кирмайди. Чунки у суратни ижод қилиш эмас ва унда ижодкорлик йўқ. Аксинча у мавжуд нарса соясини фильмда акс эттиришдир, холос. Шунинг учун у ҳадисларда ҳаромлиги айтилган тасвир туридан ҳисобланмайди. Бу ҳадисларда айтилган ҳаромлик унга тўғри келмайди. Қўл билан чизиладиган суратнинг ва фотосуратнинг бадиий воқелиги буни тўла қўллаб-қувватлайди. Чунки бу иккиси бир-биридан бутунлай фарқ қилувчи бошқа-бошқа навлардир. Қўл билан чизиладиган сурат билан фотосурат бадиий жиҳатдан ва ижод жиҳатидан бошқа-бошқадир. Мана шундан ҳам фотосурат мубоҳ бўлади.


Бу тасвир ҳақида эди. Энди тасвирланган суратга эга бўлишга келсак, агар масжид, намозгоҳ ва шунга ўхшаш ибодат учун тайёрлаб қўйилган жойда бўлса қатъан ҳаромдир. Бунга далил Ибн Аббос Росулуллоҳ с.а.в.нинг Каъбага то у ердаги суратлар ўчириб ташланмагунча киришдан бош тортгани ҳақида ривоят қилган ҳадисдир. Бу тасвирни тарк қилишни жазман талаб қилиш бўлиб, ҳаромликка далил бўлади. Аммо уйлар, идоралар, мактаблар каби ибодат учун тайёрланмаган жойларда суратларнинг бўлишига келсак, бунинг тафсилоти қуйидагича:

 

Биринчи: агар суратлар сояси йўқ бўлса уларни улуғлаш бўладиган жойга қўйиш ҳаром эмас, макруҳдир. Улуғлаш бўлмайдиган жойда бўлса зарари йўқ, жоиздир. Улуғлаш бўлиб қоладиган жойга қўйиш макруҳлигига далил Росулуллоҳ с.а.в.нинг суратлар бор пардани олиб ташлагани ҳақида Оиша р.а. ривоят қилган ҳадис ҳамда Жибрил а.с.нинг тимсоллар, суратлар ва ит бор уйга киришдан бош тортгани ҳақида Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисдир. Бу макруҳликнинг улуғлаш бўлиб қоладиган жойга қўйилган суратларгагина хос эканига ва улуғлаш бўлмайдиган жойда бўлса зарари йўқ эканига далил эса Росулуллоҳ с.а.в.нинг илиб қўйилган суратли пардани олиб ташлагани ва сурат бор ёстиққа суянгани ҳақида Оиша р.а. ривоят қилган ҳадисдир. Жибрил а.с.нинг

   

432-бет

Бетлар: 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278 279 280 281 282 283 284 285 286 287 288 289 290 291 292 293 294 295 296 297 298 299 300 301 302 303 304 305 306 307 308 309 310 311 312 313 314 315 316 317 318 319 320 321 322 323 324 325 326 327 328 329 330 331 332 333 334 335 336 337 338 339 340 341 342 343 344 345 346 347 348 349 350 351 352 353 354 355 356 357 358 359 360 361 362 363 364 365 366 367 368 369 370 371 372 373 374 375 376 377 378 379 380 381 382 383 384 385 386 387 388 389 390 391 392 393 394 395 396 397 398 399 400 401 402 403 404 405 406 407 408 409 410 411 412 413 414 415 416 417 418 419 420 421 422 423 424 425 426 427 428 429 430 431 432 433 434